Жаҳон | 14:54 / 19.07.2016
4608
1 дақиқада ўқилади

Францияда терактга ҳозирлик кўраётганликда гумон қилиниб ҳайдовчи қўлга олинди

Фото: AFP

Францияда йўловчиларни аэропортга ташийдиган ҳайдовчи қўпорувчиликка ҳозирлик кўраётганликда гумон қилиниб, қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Europe 1.

Хабарларга кўра, тинтув чоғида 23-ёшли йигитнинг ёнидан портловчи аслаҳа топилган. Бундан ташқари, гумондор экстремистлар билан алоқадор бўлиши ҳам мумкин. 

Унинг телефонида ИШИД террорчи гуруҳи байроғининг сурати аниқланган. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид