Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Актёр Майкл Кейн ИШИД туфайли ўз исмини ўзгартирди
Британиялик актёр Майкл Кейн ИШИД террорчи гуруҳи туфайли ўз исмини ўзгартиришга мажбур бўлди. Бу ҳақида The Sun газетаси хабар берди.
Икки карра "Оскар" мукофоти совриндорининг асл исми - Морис Жозеф Миклвайт, Майкл Кейн эса актёрнинг тахаллусидир.
"Мен ИШИД ва унга боғлиқ ҳодисалар бошланганидан сўнг исмимни ўзгартирганман", - дея маълум қилди артист. У бундай қилишига аэропортлардаги ёқимсиз ҳолатлар сабаб бўлганлиги билан изоҳлади.
Актёрнинг сўзларига кўра, хавфсизлик хизмати ходимлари унга "Салом, Майкл Кейн" деб мурожаат қилишган, шундан сўнг у Миклвайт номи муҳрланган паспортни уларга топширар ҳамда самолётгача етиб боришига яна бир соат вақт кутишига тўғри келарди. "Мен у ерда бир соатлаб турар эдим, шу боис исмимни ўзгартирдим", - қўшимча қилди Кейн.
Актёр "Виночилар қоидалари", "Ханна ва унинг сингиллари", "Гамбит", "Картерни йўқотиш", "Нуфуз" ва "Бэтмен: Ибтидо" фильмларидаги роллари билан танилган.
Мавзуга оид
19:43 / 15.11.2025
Андижонда заргарлик буюмларини ички аъзоларига яшириб олиб кирмоқчи бўлган аёллар қўлга тушди
11:37 / 13.11.2025
Тошкент аэропорти: ширинлик қадоқларидан 322 дона дори чиқди
18:36 / 12.11.2025
Тошкент халқаро аэропорти учиб келиш залида E-Gate тизими ишга туширилди
19:21 / 10.11.2025