Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэладаги «Макдоналдс» нон танқислиги туфайли Биг Маклар сотишни тўхтатди
Американинг «Макдоналдс» ресторанлар тармоғи Венесуэлада Биг Мак емакларини сотишни тўхтатишга мажбур бўлди. Бунга, хом-ашёни етказиб беришдаги муаммолар сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда El Universal. Нашр маълумотларига кўра, ресторанларда ушбу сэндвичларни тайёрлаш учун лозим бўлган нон-кулчалар йўқ.
Компания бошқарувида маълум қилишларича, бу вазият вақтинчадир.
«Венесуэладаги шахобчалар муаммони ҳал этиш йўлларини қидирмоқда. Биз, ўз меъёрларимизга жавоб берадиган етказиб берувчини танлаймиз», — дея ойдинлик киритган компания.
Аввалроқ, «Макдоналдс» қовурилган картошка қаламчаларини сотишни тўхтатган эди. Бунга ҳам хом-ашё танқислиги сабаб бўлганди. 2015 йил январь-ноябрь ойларида ресторан мижозларига картошка қаламчалари ўрнига маҳаллий юкки илдизмеваси қовурилган ёки тузланган шаклда тортиқ қилинганди.
Мавзуга оид
07:36 / 09.03.2022
Coca-Cola Россиядаги бизнесини тўхтатганини эълон қилди, «Макдоналдс» барча ресторанларини ёпади
08:49 / 08.08.2017
Америкалик бургер харид қилгани "Макдоналдс"га мотопарапланда ташриф буюрди
21:51 / 18.04.2017
"Макдоналдс" қайласи 15 минг долларга сотилди
16:14 / 27.03.2017