Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Coca-Cola Россиядаги бизнесини тўхтатганини эълон қилди, «Макдоналдс» барча ресторанларини ёпади
Coca-Cola компанияси Украинадаги воқеалар фонида Россиядаги фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилди.
Компаниянинг пресс-релизида ҳеч қандай тафсилотлар йўқ. Фақат Coca-Cola компаниясига тегишли заводлар ёпиладими ёки компания Россияда ичимликлар сотишни расман тўхтатадими, ҳозирча аниқ эмас.
Coca-Cola ичимликлари расмий равишда Шимолий Корея ва Кубадан ташқари дунёнинг барча мамлакатларида сотилади.
PepsiCo ҳам Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Компания ўзининг газланган ичимликларини Россияда сотишни тўхтатмоқда, аммо сут, чақалоқлар ва болалар овқатлари каби зарур маҳсулотларни сотишда давом этади.
Ўз навбатида, «Макдоналдс» Россиядаги барча 850 та ресторанини ёпади. Бу ҳақда компания баёнотига асосланиб, Bloombеrg хабар бермоқда.
Шу билан бирга, «Макдоналдс» ҳозирча «бренд ривожланишига ўз қалби ва юрагини бахшида қилган» 62 минг россиялик ходимга маош тўлашда давом этишини таъкидлади.
Аввалроқ, 8 март куни KFC брендининг эгаси Yum! Brands компанияси Россияда ривожланиш дастурларини тўхтатаётганини эълон қилди. Ресторанлар ёпилиши ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.
Burger King бундан олдин Россияда ишлашда давом этишини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
08:39
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
18:12 / 28.06.2026
Москваликлар бензин учун навбат кутмоқда – суратлар
10:40 / 27.06.2026