10:02 / 23.07.2016
7596

БМТ ХК Ливия кимёвий қуролини олиб чиқишга рухсат берди

Фото: AP

БМТ ХК Ливиядаги кимёвий қурол захираларини йўқ қилиш мақсадида олиб чиқишга рухсат берди. Эндиликда, Кенгаш аъзолари, бу каби ОҚҚ (оммавий қирғин қуроллари) террорчи гуруҳлар ихтиёрига тушиб қолишига йўл қўймасликлари керак

Шу мазмундаги резолюция ХК томонидан бир овоздан қабул қилинган. 

Ҳужжатга мувофиқ, асаб тизимини ишдан чиқарувчи амитон (VG) моддаси ва бошқа аралашмалар ҳамда кимёвий қуролнинг айрим қўшилмалари каби 2- тоифадаги кимёвий қуроллар шулар жумласига киради. 

Резолюцияга кўра, "аъзо давлатлар Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот кўрсатмасига биноан кимёвий қуролни ўз ихтиёрларига олиши, ташиши, тақдим этиши ва йўқотиш ҳуқуқига эга". 

"Буларнинг бари, Шимолий Африка мамлакати Миллий бирлик ҳукумати билан келишилган ҳолда Ливия кимёвий қуроллари захирасини имкон қадар тезроқ ва энг хавфсиз усулда йўқотиш имконини беради".

Top