Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқара шаҳрининг марказий майдони қайта номланади
Анқара шаҳри маъмурияти шаҳарнинг марказий майдони Қизилойни, давлат тўнтаришига уринишнинг бостирилиши шарафига қайта номлайди, дея маълум қилди шаҳар ҳокими Мелих Гекчек. Бу ҳақда, Anadolu агентлиги хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, «бу майдон 15 июль Демократияси майдони», деб аталади.
Гекчек шунингдек, Туркия қуролли кучлари Бош штаби олдидаги майдоннинг ҳам қайта номланишини билдирган. У, “15 июль шаҳидлари майдони” дейилади. Чунки, бу майдонда 16 июлга ўтар кечаси амалга оширилган ҳарбий исён вақтида кўплаб фуқаролар қурбон бўлган.
Аввалроқ, Истанбулдаги Босфор бўғози устидан ўтувчи кўприк ҳам давлат тўнтаришига қарши курашда ҳалок бўлганлар хотирасига қайта номланиши ҳақида хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
19:11 / 13.04.2025