Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google смартфонлар эгаларини спам-қўнғироқлардан ҳимоя қилади
Google компанияси қўнғироқларни қабул қилиш функциясига янгилик киритди. У, Android-қурилмалари эгаларини телефон спамларидан ҳимоя қилади. Дастур, кирувчи қўнғироқ спам бўлиши мумкинлигини кўриш ва уни тўсиб қўйиш имконини беради. Айтиш жоизки, бу каби спам-фильтр Android дастурининг "эталон" русумлари — хусусан, Nexus ёки AndroidOne телефонларида ишлайди.
Смартфон созламасида кирувчи қўнғироқ муаллифини аниқлаш хизмати (Caller ID) ёқилган бўлса, спам, авто- ёки шунчаки шубҳали қўнғироқ ҳақида рақам остида огоҳлантирувчи ёзув пайдо бўлади. Фойдаланувчилар, қўнғироқни бекор қилиш баробарида уни “қора рўйхат”га киритишлари ва бу ҳақда Google хизматини огоҳ этишлари мумкин бўлади.
Шунга кўра, тез орада Nexus ва AndroidOne-қурилмаларининг дастурий таъминоти учун янгиланишлар чиқарилади.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026