Light | 22:05 / 28.07.2016
13961
4 дақиқада ўқилади

Ишда диққатни жамлашга ёрдам берувчи усуллар

Ишхонада ўзингизни яхши ҳис қилишингиз ва у ердаги вазифаларингизни муносиб уддалашингиз учун кўп нарса талаб қилинмайди: бунинг учун жисмоний ва руҳий қулайлик ҳақида унутмаслик лозим.  

1. Қилаётган ишингни сев

Нима учун баъзилар қилаётган ишларидан роҳат олишади, баъзилар эса йўқ? Олимлар шу саволга жавоб излаб, катта ҳажмдаги маълумотларни ўз ичига олган лабаратория тадқиқотлари ўтказишди ва тўпланган маълумотлар асосида иш ҳафтасида ёрдам берувчи қуйидаги муҳим хулосаларга келишди.

Натижаларга эриш

Ҳарвард бизнес-мактаби профессори Тереза Амабиле ва руҳшунос Стивен Крамер йирик компанияларнинг 238 нафар ишчисидан 12 000 кундаликни тўплаб, уларнинг мукаммал иш куни нималарни ўз ичига олишини тушуниб етишга ҳақаракат қилишди. Улар қандай натижаларга эришишди? Энг катта мотиватор “маълум бир ишда тараққиётга эришиш” бўлиб чиқди. Ходимлар бирор бир ишда муваффақиятга эришган кун (хоҳ таъмирлаш ишлари, хоҳ тикиш-бичиш, хоҳ йирик битимлар тузганда – фарқи йўқ) – уларнинг мотивацияси ва фаоллиги кескин кўтарилганлиги маълум бўлди.

Хулоса: Ўз фаолиятингга қандай баҳо беришинг сенинг олдинга интилишингга ва ютуқларингдан қувонишингга боғлиқ. 

Ўзинг бажар

Ишдаги мажбуриятларинг ҳақида ўйлаб кўр. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, ишидан мамнун бўладиган инсонлар раҳбарият томонидан буйруқ берилишини кутиб ўтирмай, ишларни мустақил бажаришади ҳамда ўзларининг кучли томонларини намоён қилишади. 

Дўст орттир

Маълумотларга кўра, ишхонада дўстлари кўп бўлган кишилар ўз мажбуриятларини бажаришга етти баробар кучли интилишади. Иш – бу мажбурият. Шу билан бирга мулоқот ҳамдир. Шу боис имкон қадар атрофингда 2-3 нафар ишончли дўстинг бўлсин. Улар туфайли сен бажараётган ишингдан янада кўп қониқиш ҳосил қилишинг мумкин. 

Ўзгар

Тадқиқотнинг асосий хулосаси шундай: ёқтирмаган ишингни қилма. Кўп йилларни ўзингга ёқмаган ишда ўтказиш – фожиавий хато ва кейинги пушаймонларга олиб келувчи йўлдир. Агар бирор соҳага қизиқиб, бошқа соҳада ишласанг, бундан ижобий натижа чиқиши амри маҳол. Шу боис вақт борида ёқмаган ишни ёқадиган ишга ўзгартир. 

Ишнинг аҳамиятини англа

Бирор бир ишда муваффақиятга эришишнинг энг яхши усули – беғараз мотивга эга бўлиш. Бошқача қилиб айтганда, иш сенга нима бериши ҳақида эмас, сен ишга нима бера олишинг ҳақида ўзингга савол бер.

 

2. Бироз мизғиб ол

Ўзингга такаллуф кўрсатиб, бироз мизғиб ол. Нега дейсанми? Ухлаб турганингдан кейин бу мақолани яхшироқ тушунасан ва эслаб қоласан. 

Шу билан бирга ижодкорлик салоҳияти ошади ва моторика яхшиланади (Калифорния университети руҳшуноси Сара Медникнинг таъкиди). Куннинг ярмида бироз мизғиб олиш кишига куч бахш этади. 

Албатта, бир томондан ишхонада ухлаш муаммо туғдириши мумкин – бу сени етарлича иш бажармаётгандек ёки дангаса қилиб кўрсатиши эҳтимоли мавжуд.

Стэнфорд университети олими Жеми Зайтер эса мизғиб олишдан аввал қаҳва ичишни тавсия қилади, чунки кофеиннинг инсонга  таъсир кўрсатишига тахминан 45 дақиқа керак бўлади – бу эса тинч хонада ё машинада ухлаб олиш учун етарли вақт. 

 

3. Кўзингизга дам беринг

Монитор қаршисида ўтириб ишловчиларнинг кўз олди қоронғулашиб кетса ва боши оғришни бошласа, рангли тасвирлар кўришга ёки бирор бир ранг-баранг ўйин ўйнашга ҳаракат қилиб кўриши керак, шунда кўзлар бироз дам олади.