22:39 / 30.07.2016
7352

Ҳиндистонда чақмоқ уришдан 30 киши ҳалок бўлди

Фото: © AFP

Ҳиндистоннинг Ўрисса штатида чақмоқ уришдан камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 36 киши яраланди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, кўпчилик воқеалар Бхадрак ва Баласор округларида юз берган. Уларнинг ҳар бирида камида 7 киши ҳалок бўлган. Яна 6 киши Кхурда округида ҳалок бўлган.

Top