Олтой тоғларида "кроссовкаларда" бўлган 1500 йиллик мумиё топилди
Археологлар Олтой тоғларида пойафзали Adidas кроссовкаларини эслатувчи мумиёланган аёл жасадини топишди. Бу ҳақда Khovd мўғул музейи вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Унинг айтишича, мумиё ёши 1,5 минг йил деб баҳоланмоқда. Жасад 2800 метрдан кўпроқ баландликда қўмилган бўлган ва шунинг учун яхши сақланиб қолган.
"Аёлнинг оёғида Adidas фирмасининг сноуборд учун мўлжалланган оёқ кийимига жуда ўхшаш пойафзал бўлган. Жасад олдида бошқа буюмлар – кийим, юган, қўй калласи, бошқа ҳайвонлар суяклари ҳам бўлган", деб айтди музей вакили.
Мумиё сурати интернетда пайдо бўлгандан кейин фойдаланувчилар аёл вақтлараро саёҳат қилиб юрган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишган.
"Одамлар "Adidas кроссовкаларини кийиб юрган 1,5 минг ёшлик мумиё" вақтлараро саёҳат исботи деган фикрга келишмоқда", деб айтди фойдаланувчилардан бири.
Археологларнинг айтишича, бу Мўғулистонда топилган ва аввал тегилмаган биринчи турк қабридир. Айни вақтда мумиё олимлар томонидан ўрганилмоқда. Олимлар хулоса чиқаришгандан кейин мумиё музейга жойлаштирилади.