Жаҳон | 16:02 / 01.08.2016
10499
1 дақиқада ўқилади

Россия мудофаа вазирлиги Сурияда Ми-8 вертолёти ҳалокатга учраганини тасдиқлади

Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий-транспорт вертолёти Ми-8 Суриянинг Идлиб провинциясида ҳалокатга учраганини тасдиқлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, вертолёт Ҳалабдаги сурияликларга гуманитар ёрдам етказиб қайтаётганда ердан уриб туширилган. Бортда уч киши бўлган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Аввалроқ интернетда Ми-8 вертолёти уриб туширилгани ҳақида расмлар пайдо бўлган эди.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш