Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:45 / 01.08.2016
9677
1 дақиқада ўқилади
Сурияда Россия вертолёти уриб туширилди
Россия ҲКК тасарруфидаги Ми-8 русумли ҳарбий вертолёт Суриянинг Идлиб вилояти ҳудудида уриб туширилди.
Вертолёт бортида 5 киши бўлган, ҳозирча уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Ижтимоий тармоқда тарқалган кадрлардан бирида учувчининг жасади кўрсатилади. Лекин Суриядаги мухолифат телеканали вертолёт бортидагилар асир олингани ҳақида хабар берган.
Идлиб вилоятида Сурия армияси ва мухолифат кучлари ўртасида уруш кетмоқда. Россия авиацияси расмий Дамашқни қўллаб-қувватлайди.


Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш