Покистон Афғонистон билан чегарасида назорат-ўтказув пунктини қуриб битказди
Покистон Афғонистон билан чегарасида "Баб-э-Покистон" (Покистон дарвозаси) назорат-ўтказув пункти қурилишини тамомлади. Geo TV телеканалининг хабар қилишича, Торхам довонида барпо этилган иншоот, афғон-покистон чегараси хавфсизлигини янада кучайтиради ва Афғонистон ҳудудидан кириб келаётган жиноятчилар, қочоқлар ва жангарилар сонини кескин камайтиришга ёрдам беради.
Айтиш жоизки, Покистон ҳукумати томонидан чегаранинг ушбу ҳудудида бундай чоралар кўрилиши Афғонистоннинг норозилигига сабаб бўлди. Расмий Кобул, қўшнисини "афғон ҳудуди устидан назорат ўрнатиш"да айблади. Қурилиш ишлари чоғида, икки давлат чегарачилари ўртасида бир неча бор отишмалар ҳам юз берди.
Покистон томони, барча муҳандислик ишлари фақатгина ўз ҳудудида амалга оширилаётганини таъкидлаган.