Ироқ парламенти спикери мамлакат мудофаа вазири устидан судга шикоят қилди
Ироқ парламенти спикери Салим ал-Жабурий уни коррупцияда айблаган мамлакат мудофаа вазири Холид ал-Обайдийнинг сўзларини туҳмат деб, уни судга берди. Бу ҳақда Ироқ ахборот агентлиги маълум қилди.
"Биз томондан жамоатчилик фикрини янглиштирувчи барча ёлғон хабарлар, туҳмат ва давлат институтларини ҳақорат қилишни кузатувчи ҳуқуқшунослар жамоаси шакллантирилди", деб айтилди парламент спикери котибиятида.
1 августда парламентга коррупцияга алоқадорликка шубҳа билан жавоб беришга чақиртирилган ал-Обайдий спикер ал-Жабурий ва бир қатор депутатларни қурол-аслаҳа битимларида фирибгарлик схемаларига алоқадорликда айблаганди.
Ироқ бош вазири бу ҳолат бўйича тергов бошлашга буйруқ берди ва унинг ўтказилиши вақтида гумонланувчиларга мамлакатни тарк этишни тақиқлади.