Жаҳон | 10:14 / 04.08.2016
4619
1 дақиқада ўқилади

Германия 2030-йилгача транспорт инфратузилмасига 300 млрд доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди

Германия ҳукумати, мамлакат ҳудудида янги йўллар, темир йўллар ва сув йўлларини барпо этиш ва таъмирлаш дастурига  270 млрд евро (302,23 млрд доллар) ажратишга розилигини билдирди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. Қурилиш ишлари 2030 йилгача амалга оширилади. 

Маблағлар зудлик билан бажарилиши лозим бўлган мингдан ортиқ лойиҳа ижросига йўналтирилади. Унинг 69 фоизи транспорт инфратузилмасини таъмирлашга, 31 фоизи янгисини барпо этишга ажратилади. 

Маблағларнинг ярмидан кўпи автомобиль йўлларига, 41 фоизи темир йўлларга, қолгани сув каналлари ва бошқа сувли йўлларга сарф этилади.

Мавзуга оид