Жаҳон | 01:03 / 06.08.2016
8760
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда жангарилар бозордаги одамларга ҳужум қилди

5 августда Ҳиндистоннинг Ассам штатида жойлашган Кўкрадхар шаҳрида жангарилар маҳаллий бозорлардан бирига ҳужум қилди. Жангарилар бозор ҳудудига бостириб кириб, отишма содир этган. Шунингдек, граната портлатилган.

Ҳужум оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган. Портлашдан учта савдо нуқтаси шикастланган.

Полиция ходимлари отишмани содир этганлар 5-7 киши бўлганини маълум қилдилар. Террорчилардан бири воқеа жойида йўқ қилинган. Унинг ёнидан АК-47 автомати топилган.

Айни вақтда ҳеч қайси бир террорчилик гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.