Light | 17:59 / 06.08.2016
31467
3 дақиқада ўқилади

Инсонни тушкунликдан олиб чиқувчи энг чиройли фазилат ҳақида

Кечиримлилик — бу инсон ўзга бир инсон учун амалга ошириши ўта лозим бўлган ишдир. Кечиримли бўлиш инсонлар ўртасидаги муносабатнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу ҳислат туфайли ҳиссиётларда ўзгариш пайдо бўлади ва улар позитив руҳ билан озиқланади.

Зарур чоралар

Замонавий дунё ритми дўстлар билан доим ҳам алоқа қилишга имкон бермайди. Шу боис хафагарчиликлар узоқ вақт давом этади. Аммо сиз бундай бўлишига йўл қўйманг. Агар сиз яқинларингиз билан муносабатингизга раҳна солувчи дамни ҳис қилсангиз, унда зудлик билан, ўша заҳоти ана шу масалада улар билан гаплашиб олинг.

Алоқа

Бирор-бир инсонни кечириш учун, аввало, ўзингиз биринчи бўлиб алоқага чиқинг. Бу ишни қай даражада уддалашингиз аҳамиятсиз. Энг асосийси сиз гинани ўртадан кўтариб, алоқани илиқлаштирмоқчи эканлигингизни билдирасиз.

Гаплашиб олинг

Муносабатлардаги энг нозик жиҳатлар ҳақида гаплашиб олиш кучли шахс эканлигингиздан далолатдир. Аммо эҳтиёт бўлинг-ки, булар ҳақида гаплашиб олиш янги жанжални келтириб чиқармасин. Тинчлик учун қадам ташлаган ҳар бир инсондан миннатдор бўлинг. Чунки бу йўл натижа бермасдан қолмайди.

Узрни қабул қилинг

Сиз муносабатлар ҳақида гаплашиб олганингиздан сўнг, узр сўрашса, уни сўзсиз қабул қилинг. Оддий ва самимий узр сўраш муносабатларни янада мустаҳкамлайди ва келажакдаги келишмоқчиликларнинг олдини олади.

Меҳр ва ҳамдардликни амалда қўлланг

Ҳатто мана шундай оғир ҳиссиёт билан ҳам кўп нарсаларни ўрганса бўлади. Одамларга ҳамдард бўлинг ва уларга баҳо беришга шошилманг. Бу амалиёт сизни хафагарчилик ва қарама-қаршиликларнинг олдини олишда ёрдамчи бўлади.

Ўзингиздаги тушкунликни йўқотинг

Қўрқув, ўзига ишонмаслик ва муносабат ўрнатишга яроқсизлик кўплаб ярамас иллатларнинг асоси ҳисобланади. Кўплар нега бошқача эмас айнан шундай қилаётганликларини тушунишмайди. Барчасига тушкунлик сабабчидирки, у бора-бора хафагарчилик ва келишмовчиликларга сабаб бўлади.

Дунёқарашингизни ўзгартиринг

Сизга хафагарчилик етдими, унда сиз ростан ҳам мазкур вазиятга жуда катта аҳамият қаратаяпсиз. Одамларнинг фикрларни тўзғитадиган ғояларига кўп ҳам аҳамият бериш шарт эмас. Аммо ўзингизни бошқалар ўрнига қўйиб кўринг. Ана шунда масала бир ёқлама эмаслигига тушуниб етасиз.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади