Ўзбекистон жамоаси аъзоси Риода илк медални қўлга киритди
Рио Олимпиадасининг дзюдо бўйича дастлабки кун беллашувлари ўз якунига етди. Шуниси қувонарлики, бу баҳсларда Ўзбекистон термаси аъзоси Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Диёрбек бронза медали учун ўтиш беллашувида бразилиялик Фелипе Китадини мағлуб этгач, навбат грузиялик Амиран Папинашвилига келди. Шиддатли ва муросасиз кечган беллашув ўзбекистонлик спортчининг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Рио Олимпиадасида илк медални қўлга киритди.
Маълумот учун. Диёрбек Ўрозбоев 1993 йилнинг 17 август куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида таваллуд топган. Халқаро тоифадаги спорт устаси. Мураббийлари: Жамшид Худойберганов ва Вячеслав Перетейко.
Мавзуга оид
11:38 / 19.11.2024
Риодаги G20 саммитида очарчиликка қарши иттифоқ тузилади
14:29 / 21.10.2021
Олимпия ўйинлари совриндори Диёрбек Ўрозбоев 3 йилга дисквалификация қилинди
21:02 / 24.10.2019
Дзюдо. Абу-Даби «Катта дубулға» турнири старт олди. Диёрбек Ўрозбоев совриндор бўлди
15:45 / 29.08.2018