Жаҳон | 18:54 / 08.08.2016
4769
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон бош вазири трансчегаравий дарёларни муҳокама этади

Фото: © РИА

Қозоғистон ҳукумат раҳбари Карим Масимов, Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашувида трансчегаравий дарёлар мавзусини ҳам муҳокама этишини маълум қилди. 

"@MedvedevRussia билан бўлажак учрашувимизда (Россия бош вазирининг Twitter тармоғидаги расмий саҳифаси) трансчегаравий дарёлар масаласини ва Урал дарёсининг тубини қазиш ишларини муҳокама этмоқчиман", — деб ёзган Масимов Twitter саҳифасида.

Аввалроқ, Қозоғистон бош вазири маълум қилганидек, 12-август куни Сочида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. 

Россия ҳукумати сайтида айтилишича, мазкур анжуманда иттифоқнинг ягона бозори, хусусан дори-дармонлар бозорини шакллантириш муҳокама этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш