Спорт | 15:12 / 11.08.2016
13101
2 дақиқада ўқилади

Британия шаҳзодасининг рафиқаси Рио Олимпидасида қатнашмоқда?! 

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинлари машҳур юлдузлар ва таниқли инсонларнинг қиёфадошлари иштирок этаётган спорт байрами сифатида ҳам ёдда қоладиган кўринади. Буюк Британия Daily Mail нашрининг ёзишича, шу кунларда Рио мусобақаларида Британия маликаси Кейт Миддлтоннинг қиёфадоши аниқланган. Бу машҳур француз велопойгачиси Полин Ферран-Преводир. 

Газетанинг ёзишича, 24-ёшли спортчининг 34-ёшли Кембриж герцогиняси билан ўхшашлигига ақл бовар қилмайди. Уларнинг нафақат юз тузилиши, балки соч турмаги ва макияжлари ҳам жуда ўхшаш. Француз спортчиси ва британиялик малика сочларининг ранги билан фарқланади, холос. Ферран-Превонинг сочи шаҳзода Уильям турмуш ўртоғининг сочига қараганда бироз ёрқинроқдир. 

Албатта, бу Миддлтон хонимнинг илк қиёфадоши эмас. Масалан, Буюк Британияда 34-ёшли официант аёл Ҳайди Аган Кембриж герцогиняси нусхаси бўлиш учун ишидан бўшаган эди. 

Ҳайди Аган

Аввалроқ, Рио-2016да иштирок этган америкалик камончи Брейди Эллисонни ҳолливудлик актёр Леонардо ДиКаприога ўхшатишганди.