Жаҳон | 09:40 / 13.08.2016
9150
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими етакчиси йўқ қилинганини тасдиқлади

Фото: Reuters

Пентагоннинг расмий вакили Гордон Троубриж ИШИД террорчилик гуруҳининг бўлими етакчиси Ҳофиз Саид Хоннинг Афғонистонда 26 июлда авиазарба оқибатида йўқ қилинганини тасдиқлади. Бу ҳақда Пентагон расмий сайтида маълум қилинган

"Хон АҚШ ва коалиция қўшинларига ҳужумларда ва Афғонистонда ўз бўлимининг операцияларида бевосита иштирок этгани маълум", деб айтди Троубриж. 

Жангарилар етакчиси Нангархор вилоятининг Ачин туманида йўқ қилинган.

Аввалроқ Афғонистоннинг Покистондаги элчиси АҚШ ИШИДнинг Афғонистон ва Покистондаги етакчисини йўқ қилганини маълум қилганди, бироқ АҚШ бу хабарни тасдиқламаганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид