Жаҳон | 13:00 / 13.08.2016
3801
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда "Вольсон" АЭС билан боғлиқ носозлик бартараф этилди

© AP Photo

Жанубий Кореянинг "Вольсон" АЭС оператори Korea Hydro and Nuclear Power Co. компанияси станцияси энергоблокининг биринчи реакторида юз берган носозликка барҳам берди. Ёнхап агентлигининг хабар қилишича, реактор 14-август куни тўлиқ қувватига чиқади. 

Июль ойи охирида "Вольсон" АЭСнинг биринчи реактори мажбурий равишда тўхтатилган эди. Аммо тизимнинг ишдан чиқиши ва реакторни автоматик тўхтатилишининг сабаби ошкор қилинмаган. 

Умуман, Жанубий Кореяда 23та атом реактори мавжуд бўлиб, мамлакат электр энергиясининг 30 фоизини ишлаб чиқаради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш