Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:18 / 14.08.2016
5034
1 дақиқада ўқилади
Falcon 9 ракетасининг биринчи поғонаси Атлантикадаги платформага қўндирилди
SpaceX компанияси Falcon 9 элтувчи ракетасининг қуйи поғонасини Атлантикадаги баржага муваффақият билан қўндирди. Ракета 15 июнь куни JCSAT-16 сунъий йўлдошини осмонга олиб чиққанди.
Қўниш Флорида штати ҳудудидаги Канаверал бурни яқинидаги космодромда амалга оширилган. Бу маълумотни SpaceX раҳбари Илон Маск ўз твиттерида тасдиқлаган.
Бунгача SpaceX Falcon 9 поғонасини океандаги денгиз платформасига уч марта муваффақиятли қўндирган эди. Бу охирги марта 28 май куни амалга оширилган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш