Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 01:05 / 15.08.2016
13293
1 дақиқада ўқилади
Маккадаги қоятошга темир таянчлар ўрнатилди
Саудиянинг ғарбидаги Макка шаҳрида мусулмон зиёратчиларнинг устига ағдарилмаслиги учун кўнгиллилар катта қоятош атрофига темир таянчлар ўрнатишди. Саудиянинг "Сада" нашри ушбу қоятошнинг суратини чоп этди.
Маълум бўлишича, қоятош Макка шаҳрининг Арофат тоғидаги Жабал ар-Раҳма (Раҳм-шафқат) тепалигида жуда ноқулай жойлашган.
Ҳар йили Ҳаж зиёратини адо этишга келган мусулмонлар мазкур Арофат тоғида гуноҳларини кечиришни сўраб, Оллоҳга мурожаат қилишади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш