21:11 / 15.08.2016
8925

Покистон Ҳиндистонни Кашмир можаросини муҳокама қилишга таклиф қилди

Покистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Айзаз Чоудхари Кашмир муаммосини ҳал қилиш мақсадида Ҳиндистон ТИВ раҳбари ўринбосари Субраманиаму Жайшанкару Исломобдга ташриф буюриши учун расман таклиф йўллади. Бу ҳақида Times of India нашри маълум қилди. 

"Хатда икки мамлакат - Ҳиндистон ва Покистоннинг халқаро мажбуриятлари, Жамму ва Кашмир муаммосини БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мувофиқ ҳал қилиниши қайд қилинади", - дейилади манбада. 

Маълумотларга кўра, Чоудхари хатни Ҳиндистон дипломатик миссияси раҳбари Гаутаму Бамбавале орқали етказиб берган. 

 

Top