Ўзбекистон | 12:55 / 15.08.2016
34443
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент вилояти ҳокими Содиқ Абдуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати портали хабар берган.

«Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди», — дейилади ҳукумат ахборотида.

Содиқ Абдуллаев 2016 йилнинг 4 февраль куни Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланганди.