Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
17 август Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа ёмғир ёғиши кузатилади
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 август куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 19-24, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.