Жаҳон | 08:45 / 16.08.2016
8249
1 дақиқада ўқилади
АҚШ вице-президенти Байден: Трампга Сталин ёққан бўларди
АҚШ вице-президенти Жозеф Байден АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтоннинг сайловолди кампанияси доирасида амалга оширилган тадбирда АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампга Иосиф Сталин ёққан бўларди, деб айтди.
"У шунгача бордики, Путин ва Россиядан АҚШга компьютер ҳужумини амалга оширишни сўради. У агар ҳазиллашаётган бўлса ҳам, унинг бу гаплари жуда ғазабни келтиради", деб айтди Байден.
Байденнинг айтишича, Трамп Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн ҳақида ҳам ижобий фикрлар билдирган.
Байденнинг таъкидлашича, Саддам Ҳусайн Исроилга қарши ҳужумларни қўллаб-қувватлаган, Трамп эса уни террорчиларни ўлдириш уқуви учун мақтаган.
"Унга Сталин ёққан бўларди, унга Сталин аниқ ёққан бўларди", деб айтди Байден.