Жаҳон | 10:37 / 16.08.2016
8244
1 дақиқада ўқилади

Клинтон ИШИДга қарши пиёда қўшинлардан фойдаланиш борасида фикрини билдирди

Фото: AP

АҚШ президентлигига демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон, ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашда ЯҚИН шарқ минтақасига АҚШ қуролли кучлари пиёда қўшинларини сафарбар этиш режасига қарши фикр билдирди. 

"Трамп ИШИД борасида бир нечта хижолатли ғояларини билдирди. У, Америка пиёда қўшинларини юбориш ҳақида сўз юритди. Мен бу масалани кун тартибидан олиб ташлаганман", - деган Клинтон хоним Пенсильвания штатида бўлиб ўтган сайловолди митингида.

Клинтоннинг фикрича, Трамп ИШИД бўйича режаларига тўхталмаган, чунки унда "ҳеч қандай режанинг ўзи йўқ".

Собиқ давлат котиби, шунингдек, экстремистларга қарши кураш бўйича ўз стратегияси билан ўртоқлашган. 

"Биз уларга ҳаводан зарбалар бериб, маҳаллий кучларга ёрдам кўрсатамиз, - деган у. – Биз уларнинг ёшларимизни радикаллаштириш мақсадида интернетда олиб бораётган ҳаракатларини чиппакка чиқарамиз".