06:39 / 16.08.2016
14880

Рио-2016: Бектемирнинг ярим финалдаги рақиби океанорти давлати вакили бўлди

Рио-2016 Олимпиадасининг 75 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев ҳиндистонлик Викас Кришанга қарши рингга чиқиб, уни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 15 август бокс баҳсларида Бектемирнинг рақиби маълум бўлди.

Мексикалик Мисаэль Родригес мисрлик Хоссам Абдинни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўлланма олди ва ярим финал баҳсида Ўзбекистон вакили Бектемир Мелиқўзиев билан рингга кўтариладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича ярим финал жанглари 18 август куни бошланади.

Top