15:44 / 17.08.2016
7031

ОАВ: Гвардиола «Манчестер Сити»га келишидан олдиноқ Ҳартни кетказишни режа қилганди

«Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа асосий дарвозабони Жо Ҳартни аввалбошдан ўз режаларига киритмаганди.

HITC Sport маълумотига кўра, Гвардиола «Сити» билан шартнома тузишидан олдинроқ менежмент бўлимидагиларга, Ҳарт ўзига керак эмаслигини айтган ва бошқа дарвозабон топишни сўраган. Лекин инглизлар клуби янги мавсум бошлангунигача янги дарвозабон олиб кела олмаган.

«Сити» аввалига «Сток Сити»дан Жек Батлендни олмоқчи эди. Аммо у Евро-2016 турнирига тайёргарлик доирасида жароҳат олиб, узоқ вақтга сафдан чиқди. Ҳозирда «Барселона»дан Клаудио Бравони трансфер қилиш бўйича жараён кечмоқда.

Ҳосеп Гвардиола Ҳартни илк турда «Сандерленд»га қарши ўйинда майдонга туширмади ва захира дарвозабони Кабальерога имконият берилди.

Ҳарт эса  Европа чемпионлар лигасида иштирок этувчи жамоа сафига ўтмоқчи. Эҳтимолий вариантлардан бири сифатида «Севилья» жамоаси номи тилга олинмоқда. Бу жамоа вакиллари воқеалар ривожини диққат билан кузатишмоқда.

Бундан ташқари, Ҳартнинг хизматларига «Ливерпуль» ва «Эвертон» жамоаларидан қизиқиш мавжуд.

Daily Mail нашри берган маълумотга кўра, мерсисайдликлар Ҳартни ижарага олмоқчи, аммо «Сити» уни 20 миллион фунтга сотишни режалаштирмоқда.

Манба: Tribuna.uz

Top