Спорт | 16:33 / 21.10.2017
10129
1 дақиқада ўқилади

Англия терма жамоаси дарвозабонини тунаб кетишди

Фото: Skysports.com

Футбол бўйича Англия миллий терма жамоаси ҳамда «Вест Ҳэм Юнайтед» дарвозабони Жо Ҳарт мопедларда ҳаракатланаётган 3 нафар ғаразгўй томонидан ўмариб кетилди, деб ёзмоқда Daily Mail.

Қайд этилишича, ҳодиса футболчи Лондон клубининг навбатдаги машғулотидан қайтаётганида рўй берган. Ҳарт автомобилида АЁҚШда тўхтаган. 30 ёшли футболчидан қопчиқ, соат ва мобил телефонини ўғирлашган. Дарвозабоннинг ўзи жабрланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳарт аввал ҳам ўғрилар нишони бўлган. Шу йилнинг август ойида унинг 100 минг фунт стерлинг турадиган Range Rover автомобилини ўғирлаб кетишганди. Трекер билан жиҳозланган машина Чешир графлигидаги уйи яқинида топилганди. 

Мавзуга оид