Спорт | 19:40 / 19.08.2016
13492
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов қиличбозлик бўйича Россия терма жамоасини меҳмонга таклиф қилди

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти, россиялик миллиардер Алишер Усмонов қиличбозлик бўйича Россия терма жамоаси аъзоларини Италиядаги уйида меҳмон бўлишга таклиф қилди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Илгар Мамедов маълум қилди. 

"Август охирига Усмонов терма жамоамизни уйига меҳмонга таклиф қилди. 27 августда биз Усмоновнинг уйига учамиз, 3 сентябргача терма жамоамиз вакиллари оилалари билан уникида меҳмон бўладилар", деб айтди Мамедов. Россия қиличбозлик федерацияси матбуот хизматида олимпиячи қиличбозлар Италияда бир ҳафта ўтказишларини маълум қилди. 

Риодаги Олимпиадада россиялик қиличбозлар 7 та медаль қўлга киритдилар, улардан 4 таси олтин, биттаси кумуш ва иккитаси бронза медаль бўлди. Терма жамоа мураббийлар билан қўшиб ҳисоблаганда 20 нафардан кўпроқ одамни ташкил қилади. Усмоновнинг ўзи ҳам қиличбозлик билан шуғулланган, бу спорт тури бўйича спорт устаси. 1970-йилларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида шамширчи бўлган. FIE’га 2008 йилдан президентлик қилади.

Мавзуга оид