Спорт | 12:30 / 19.08.2016
20165
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016 чемпиони ғалабасини ўзига хос усулда нишонлади

18-август куни япониялик спортчи қиз Рисако Каваи аёллар ўртасида эркин кураш баҳсларининг 63 кггача вазн тоифасида Олимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлди. У, финалда белоруссиялик курашчи Мария Мамашукни 6:0 ҳисобида мағлуб этган. Шундан сўнг, ғалабасини нишонлаган Рисако мураббийи Казухито Сакаини елкасида кўтариб айлантирган. 

У, шунингдек, мураббийига кураш усулини қўллаб, Сакаини гиламга йиқитган. 

Бу ўз навбатида Твиттер фойдаланувчиларининг ҳазил қилишларига мавзу бўлган. Улардан бирининг айтишича, ҳатто мураббийлар ҳам Олипия чемпионлари олдида ўзларини хавфсиз ҳис қилиша олмайди.

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид