Спорт | 13:20 / 20.08.2016
8704
1 дақиқада ўқилади

Пляж спорт турлари бўйича бешинчи Осиё ўйинларида ўзбекистонлик ҳакам ишлайди

Шу йилнинг 25 сентябрида Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида пляж спорт турлари бўйича бешинчи Осиё ўйинлари старт олади.

Бир ҳафта давом этадиган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик ҳакам – Бахтиёр Намозов ҳам иш олиб боради. У пляж футболи мусобақаларида ўйинларни бошқаради. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди. 

Маълумот учун, ушбу Осиё ўйинларида иштирокчилар пляж спортларининг 22 тури бўйича мусобақалашади. Таъкидлаш керакки, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Осиё ўйинларида қатнашишни режалаштирган.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov

Мавзуга оид