Спорт | 07:17 / 21.08.2016
11004
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016, таэквондо. Шокин бронза медаль учун жангда ютқазди

Таэквондонинг 80 килограммдан зиёдроқ оғирликка эга бўлган спортчилари ўртасидаги беллашувларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Дмитрий Шокин Рио-2016 олимпиадасини медалсиз якунлайдиган бўлди. 

У бронза медали учун жанубий кореялик Ча Донг-Минга қарши даянга чиқди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда ҳисобни Шокин очишга муваффақ бўлган бўлсада, кореялик таэквондочи ўша заҳоти жавоб зарбасини берди 1:1. 

Шу бўлимнинг ўзида ҳакам баҳсни тўхтатганидан кейин Ча Донг-Мин зарба берди ва у зарба инобатга олинди. Ўзбекистон вакили мураббийининг шикояти инобатга олинмади. Жанг сўнггига қадар Димитрий ҳисобни тенглаштирди — 3:3.

"Олтин очко" учун кечган сўнгги бўлимда рақиб спортчиси биринчи бўлиб аниқ зарба беришга муваффақ бўлди ва Шокинни медалдан маҳрум қилди.

Шокин ярим финал босқичига қадар чиқиб борганди. Бироқ у ўзининг сўнгги икки жангида имкониятни бой бериб қўйди.

Мавзуга оид