Рио-2016 олимпиадасида навбатдаги мусобақалар куни якунланди. Айни дамга келиб медаллар ҳисоби бўйича норасмий рўйхатда 100та медаль билан (35-33-32) АҚШ етакчилик қилмоқда. Америкаликлар шу куни 5та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза қўлга киритиришди.

Иккинчи ўриндаги Буюк Британия термаси ҳисобидаги жами медаллар сони 56тага етган, британлар бу кунда 3та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза олишди (22-21-13). Хитой эса 58та медаль тўплаб, учинчи ўринда бормоқда (20-16-22).

18 август куни Олимпиадада 25та медаллар шодаси ўйналди. Олимпиаданинг 13-кунида ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев ярим финал жангида енгилиб, бронза медаль билан кифояланган бўлса, 75 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев мексикалик рақибини мағлуб этиб финалга йўл олди.

Ўзбекистон делегацияси айни вақтда 2та олтин, 1та кумуш ва 5та бронза медаль билан 29-ўринда жойлашган.

Айни вақтда медаль олган делегациялар сони 81тани ташкил қилмоқда.

Рио-2016
Рио-де-Жанейро, Бразилия
18 август

Бадминтон, аёллар, жуфтлик разряд
1. Мисаки Мацутомо – Аяка Такахаши (Япония) 
2. Кристина Педерсен – Камилла Риттер-Юль (Дания) 
3. Кен Ин Чон – Сон Чхан Син (Жанубий Корея)

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
1000 м, эркаклар, байдарка-жуфтлик
1. Макс Рендшмидт – Маркус Гросс (Германия)
2. Марко Томичевич – Миленко Зорич (Сербия)
3. Кен Уоллес – Лаклан Тейм (Австралия)

200 м, эркаклар, каноэ-яккалик
1. Юрий Чебан (Украина)
2. Валентин Демьяненко (Озарбайжон)
3. Исакия Куэйро Дос Сантос (Бразилия)

200 м, эркаклар, байдарка-жуфтлик
1. Сауль Кравиотто – Кристиан Торо (Испания)
2. Лайам Хит – Жон Скофилд (Буюк Британия)