12:17 / 25.08.2016
5565

Ла-Маншда 5 нафар британиялик ҳалок бўлди

5 нафар британиялик Шарқий Сассекс ҳудудида, Ла-Манш бўғози сувларида чўмилиш вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Sky News телеканали Қироллик миллий қутқарув хизмати ташкилотига асосланган ҳолда хабар берган.

Телеканал хабарида айтилишича, қутқарувчилар чоршанба куни сувдан 3 кишининг жасадини олиб чиқишган, лекин уларнинг жонини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Яна 2 жасад Камбер Сандс соҳили яқинидаги сувдан топилган.

Талқинлардан бирида айтилишича, улар медуза тишлаши оқибатида ҳалок бўлгани эҳтимол. Лекин қутқарувчилар бу сабабни инкор этишмоқда, бу ҳудуддаги медузаларнинг тишлари "қичитқи ўтдан ортиқроқ озор бера олмайди".

Фожианинг яна бир эҳтимолий сабаби сифатида тўлқин ортга қайтган вақтида сувдагиларни чўктириб юборгани айтилмоқда.

Полициячилар ва қутқарувчилар соҳилдагилардан сувга тушмасликни сўрамоқда.

Top