Жаҳон | 17:07 / 26.08.2016
7970
1 дақиқада ўқилади

Боливияда иш ташлаган кончилар мамлакат ИИВ раҳбари ўринбосарини ўлдиришди

Боливия ИИВ раҳбари ўринбосари Родольфо Ильянес иш ташлаш намойишини ўтказаётган кончилар томонидан гаровга олинди ва ўлдирилди. Бу ҳақда Боливия ИИВ раҳбари Карлос Ромеро маълум қилган. Ильянес кончилар билан музокара ўтказиш учун йўл олган бир пайтда гаровга олинган эди.

Амалдорнинг ўлимини мамлакат мудофаа вазири Рейми Феррера ҳам тасдиқлаган. Унинг аниқлик киритишича, Ильянесни ўлиб қолгунча калтаклашган.

Ильянесни гаровга олганлар маҳаллий радиостанцияга интервью берган ва амалдорни озод этиш шартлари сифатида ҳукумат меҳнат қонунчилигини ўзгартириши ва музокаралар олиб бориши зарурлигини илгари суришган эди.

56 ёшли амалдорни Пандуро шаҳрида гаровга олишади. Амалдор у ерга кончилар томонидан тўсилган автомагистрални озод этишларини сўраб, йўл олган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид