14:22 / 26.08.2016
19368

Босниялик жуфтлик ўзининг дафн маросимида иштирок этди

Боснияда яшовчи жуфтлик ўзининг дафн маросимини олдиндан ташкиллаштириб, у ерга ташриф буюрди. Бу ҳақида Associated Press маълум қилди.

61 ёшли Драган ва 65 ёшли Драгица Маричнинг изоҳларига кўра, уларнинг фарзанди йўқлиги боис дафн маросимини ташкиллаштиришга қарор қилишган. Шу баҳона жуфтлик дўстлари ва қариндошлари билан кўришиб, ўзининг дафн маросимида вақтни чоғ ўтказишга умид қилишди. Поездина қишлоғида ташкиллаштирилган маросимга тахминан 200 киши ташриф буюрди. 

Маросимда Драган узоқ йиллар хотини билан аҳил яшаганини айтиб, таъсирли нутқ сўзлади. Шундан сўнг йиғилганлар яқин орадаги ресторанга йўл олишди, бу ерда улар туни билан хурсандчилик қилишди ҳамда рақсга тушишди.

 

 

Top