Жаҳон | 19:25 / 26.08.2016
9470
1 дақиқада ўқилади

Путин Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашди

Россия президенти Владимир Путин Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбат ўтказди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Мулоқот Туркия ташаббуси билан ўтказилган. 

«Давлат раҳбарлари Суриядаги вазият бўйича батафсил фикр алмашишган. Шу билан бирга, терроризмга қарши кураш борасида ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлашган», — дейилади хабарда. 

Аввалроқ, Владимир Путин 31-августда Туркияга ташриф буюриши хабар қилинган эди. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид