Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Питтсбург кўчаларида ўзи ҳаракатланадиган Uber таксилари пайдо бўлди
АҚШнинг Пенсильвания штати Питтсбург шаҳри фуқаролари, ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган Uber машиналарига дуч кела бошлашган. Gizmodo нашрининг ёзишича, улар техник жиҳатдан ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган машиналар ҳисобланишмайди. Унинг ҳайдовчи ўриндиғида мутахассис ўтиради ва зарур бўлганда бошқарувни ўз ихтиёрига олади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Хелен Роснер, Uber бу турдаги машиналари такомиллаштирилган Volvo русумларидан иборат бўлишини билдирганига қарамай, шаҳарда ўзи бошқариладиган Ford машинасига дуч келган.
Шундай қилиб, Питтсбург АҚШнинг Uber такси компаниясига қарашли ўзи юрадиган машиналар пайдо бўлган биринчи шаҳрига айланди. Компанияда маълум қилишларича, вақт ўтиб, бу каби транспорт воситалари нафақат хавфсиз, балки арзон ҳам бўлади.
Мавзуга оид
18:50 / 11.06.2026
Audi янги Q7 кроссовер авлодини тақдим этди
18:19 / 06.02.2026
Бир йилда 15 мингдан зиёд таксичи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди
07:43 / 26.01.2026
Дунёда биринчи бор: Gemini асосидаги илк электромобил тақдим этилди
16:38 / 13.06.2025