Ўзбекистон | 19:31 / 28.08.2016
19276
2 дақиқада ўқилади

Наманганда ош чемпионати бўлиб ўтди

Наманганда тобора яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган езгу ғоя асосида, “Ўзбегим ошларига марҳамат!” номли ош чемпионати ташкил етилди. “Наманган ёшлар маркази” ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу мусобақада вилоятимизнинг 25 нафар маҳоратли ошпазлари ўзаро беллашдилар. "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" номли аҳоли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган танловга, вилоятимиздаги ёши улуғ кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оила фарзандларидан иборат 200 нафардан ортиқ меҳмонлар ташриф буюришди. Ҳар бир ошпазнинг таоми белгиланган ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳолаб борилди. Ҳар томонлама мезонга мувофиқ кўриб чиқилган ош эгалари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Танловда Поп тумани вакиллари 3-ўринни эгаллашган бўлса, 2-ўринга Чуст тумани ошпази лойиқ топилди, Косонсой тумани шарафини ҳимоя қилган ошпаз акамизнинг ошлари тенгсиз дея топилиб 1-ўринни эгаллади.

Ҳумоюнмирзо АБДУЛЛАЕВ,
Суратлар: Темурмалик ВОҲИДОВ

Мавзуга оид