Ўзбекистон | 16:40 / 29.08.2016
13511
1 дақиқада ўқилади

Швеция Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 29 август куни Швеция Қироллигининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсманни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги, шунингдек «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклидаги икки томонлама муносабатларнинг босқичма-босқич ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид