Жаҳон | 14:37 / 30.08.2016
7142
1 дақиқада ўқилади

Хитой Бишкекдаги элчихонасидаги терактга муносабат билдирди

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чунминь маълум қилдики, Хитойдагилар Бишкекдаги элчихонасида 30 август куни тонгида содир этилган терактдан "карахт" аҳволда тушган.

"Бугун ХХРнинг Қирғизистондаги элчихонаси биносига портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль орқали ҳужум қилинди. Бу ҳужум муассасанинг 3 нафар ходими жароҳатланишига олиб келди. Биз бу зўравонлик ҳодисасидан карахт аҳволга тушдик. ХХР ТИВ барча зарур чораларни кўради, биз Қирғизистон томони билан бу масала юзасидан доими алоқада бўлиб турамиз ва Бишкекдан Қирғизистондаги фуқароларимиз ҳамда муассасаларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар амалга оширишини сўраймиз", дея унинг сўзларини келтирган ТАСС агентлиги.

Мавзуга оид