Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувлари ўтказилди
24-29 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувларини ўтказишди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилади.
Учрашувлар ва музокаралар якунларига кўра қўшма протокол имзоланди. Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг ўтиш чизиғи борасидаги мавжуд масалаларга томонлар учун мақбул ечим топиш мақсадида дала текширувларини давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
22:31 / 02.07.2026