Ўзбекистон | 20:21 / 05.09.2016
18769
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти вакили Ўзбекистонга келди

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблюм Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Америкалик дипломат АҚШ президенти Барак Обаманинг Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Америка Қўшма Штатлари номидан ҳамдардлик изҳор этиб, Ўзбекистон аҳлига далда билдирган мактуби матнини тақдим этди.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг баъзи масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда АҚШ элчиси Памела Спратлен иштирок этди.

Мавзуга оид