13:28 / 07.09.2016
7118

GQ журналининг мукофотлари кимларга насиб этди

Актёр Майкл Кейн ва Лондон мэри Содиқ Хон GQ журнали мукофотига муносиб, деб топилди. Бу ҳақида Mirror нашри маълум қилди. 

Мукофотни топшириш маросими Лондондаги Тейт Модерн галереясида бўлиб ўтди. Кейн “Афсона”, Хон эса – “Энг яхши сиёсатчи”, деб тан олинди. 

Энг яхши телевизион актёр – Эйдан Тернер, энг яхши яккахон артист – диджей Келвин Ҳаррис бўлди. 

Белла Ҳадид “Йил модели” сифатида эътироф этилди. “Дизайнер” номинациясида GQ Men of the Year мукофоти Алессандро Микелга насиб этди. Актёр ва шоумен Рики Жервейс эса “Даҳо” номини олди. 

Аёллар номинациясида актриса Эми Шумер ғолиб бўлди. Халқаро мукофот актёр Крис Пайнга топширилди. “Юлдузлар жанги”даги Жон Бойега “Энг яхши дебют” учун мукофотга лойиқ, деб топилди.
 
“Энг дидли эркак” мукофотига диджей ва продюсер Марк Ронсон, муносиб кўрилди. 
 

Top