Жаҳон | 08:38 / 07.09.2016
8086
1 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон йўталини Трампга аллергия билан тушунтирди

АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтонни Кливленддаги нутқи вақтида йўтал тутиб қолди. Йўтал деярли 2 дақиқа давом этган. Клинтон бу йўтални ўзининг сайлов бўйича асосий рақиби Дональд Трампга аллергия билан тушунтирди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда. 

"Мен Трамп ҳақида ҳар гал ўйлаганимда, менда аллергия қўзғайди", деб айтди Клинтон.

Ўз навбатида, Клинтон сайлов кампанияси менежери Келианн Конвей Клинтонда ҳақиқатан ҳам у унча хуш кўрмайдиган ОАВга аллергия борлигини айтди. Таъкидланишича, ушбу воқеа твиттерда кенг муҳокамага сабаб бўлди ва энг оммавий мавзулар қаторидан тезда жой олган #HackingHillary хештеги ишга туширилди.

 

Мавзуга оид