Жаҳон | 19:44 / 07.09.2016
5852
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда нефтчилар вертолёти қулаб тушди

Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳудудида Ми-8 вертолёти фалокатга учради. Бу ҳақда "КазТрансОйл" компанияси матбуот хизмати маълум қилган.

"Евро-Азия Эйр" авиакомпаниясига тегишли вертолётда "КазТрансОйл" компаниясининг 19 нафар ходими ва экипажнинг 4 нафар аъзоси бўлган.

"Ҳодиса оқибатида вертолётдаги 4 нафар ишчи турли даражада жароҳат олган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб кетилган. Қурбонлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда", дейилган хабарда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид